2020 йилдан давлат ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” мусобақаси ўтказилади
Жамият
−
27 Декабрь 2019 5877 1 дақиқа
2021 йилдан бошлаб хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирлар ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турининг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга мувофиқ, ҳар икки йилда бир марта:
• 2020 йилдан бошлаб вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро кураш мусобақаси;
• 2021 йилдан бошлаб равишда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирлар;
• 2020 йилдан бошлаб ҳар йилда бир марта давлат органлари ходимлари ўртасида кураш бўйича “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади;
• 2020-2022 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактаблари (кейинги ўринларда – кураш маҳорат мактаблари) босқичма-босқич ташкил этилади;
• кураш маҳорат мактабларининг раҳбарлари, тренерлари ва бошқа ходимларига олимпия захиралари коллежлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўланади ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
• Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институтини қайта ташкил этилади.
Live
Барчаси