Коронавирус пандемияси халқаро туризм даражасини 30 йил ортга қайтарди – ЖСТ

Олам 751
image

Дунё сайёҳлик саноати коронавирус пандемияси ва унга боғлиқ чекловлар туфайли 2020 йилнинг дастлабки 10 ойида 935 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ҳисоботида  (БМТ ЖСТ ) айтиб ўтилган. 

“Январдан октябргача бўлган даврда сайёҳлик йўналишлари 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 900 миллион камроқ чет эллик сайёҳларни қабул қилди”, дейилган ташкилот хабарида. 

Бу шуни англатадики, глобал туризм 1990 йилги даражасига қайтган. 

Ташкилотнинг аниқлик киритишича, прогнозларга кўра, халқаро саёҳатчилар йил охирига келиб 70-75 фоизга камаяди. 

Қайд этилишича, 2019 йилда мамлакатлар ўртасида саёҳат қилганлар сони бир ярим миллиардга етганди.

UNWTO прогнозларига кўра, 2021 йилнинг иккинчи ярмига келиб туризм қисман тикланиши мумкин. Аммо 2019 йилги халқаро даражасига қайтиши катта эҳтимол билан 2,5 йилдан 4 йилгача вақт олиши мумкин.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 3.3
t
×