2020 йилда қандай қонунлар ишлаб чиқилади?

Жамият 3394
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 11 майидаги “2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 278-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.

Ҳужжат билан ишлаб чиқиладиган ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган дастур тасдиқланди. Масъул вазирлик ва идораларга лойиҳаларни тайёрлаш режа-графикларини тасдиқлаш топширилган.

2020 йил охиригача 24 та қонун лойиҳаси, хусусан, “Транспорт тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”, “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”, “Расмий статистика тўғрисида”, “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”, “Савдо тўғрисида”ги қонунлар, Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳалари тайёрланиши ва киритилиши режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланиши, муҳокама қилиниши, экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 100
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×