2020 йилда “дунё ақлдан озди” – Лукашенко
Олам
−
11 Февраль 2021 6225 1 дақиқа
2020 йилда дунё ақлдан озиб, глобаллашувдан чекинган ҳолда миллий жон сақлаш стратегиясини ишга туширди. Беларусь Президенти Александр Лукашенко Бутунбеларусь халқ йиғилишида шундай фикрни айтиб ўтди.
“Очиқчасига айтиш мумкин: дунё ақлдан озди. Ўтган йил бутун инсоният учун қийин бўлди. Аммо бошқа томондан биз бир зум катта ва кичик давлатлар глобаллашув ғоясидан миллий омон қолиш стратегиясига ўтганини кўрдик”, деган Лукашенко.
Беларусь Президенти яқиндагина АҚШ ва Европа Иттифоқи глобализм ғояларини қандай татбиқ этганини эслаган.
Беларусь Президенти шунинг учун демократия ва глобаллашув ғояларига ишонмасликка чақирган, унинг фикрича, “бир нечта давлатлар дунёда ҳукмронлик қилиш учун шундай йўл тутади” ва “одамларнинг миясини алдайди”.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь