2020 йил ўлим йили бўлди – БМТ
Олам
−
29 Январь 2021
34882020 йил ўлим, фалокат ва умидсизлик йили бўлди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш гапирган.
Унинг таъкидлашича, вирус икки миллион кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Шунингдек, коронавирус туфайли 500 миллион киши ишсиз қолган, табиий офатлар эса 210 миллиард доллар зарар етказган.
Гутерриш жорий 2021 йилни тинчликни тиклаш йили бўлиши учун ҳаракат қилишга чақирган.
Аввалроқ, Антониу Гутерриш янги коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.