2020 йил бошидан совуқ сув учун тарифлар оширилиши кутиляпти

Жамият

image

Ўзбекистонда сув учун тарифларни эркин бозор талаблари асосида белгилаш тартиби йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш кераклиги қайд этилди. Қолаверса, тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотлари ҳамда истеъмолчиларни 2022 йил охирига қадар 100 фоиз ҳисоблагичлар билан таъминлаш лозимлиги қўшимча қилинди.

Шу мақсадда Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 2020 йил 1 январдан тарифларни хизматлар таннархини тўлиқ қоплаш ва модернизация харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, олис ва тоғли ҳудудлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий қилиниши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, тажриба тариқасида сув ва канализация тизимини тадбиркорларга давлат-хусусий шерикчилик асосида бериш чоралари кўрилиши таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

совуқ сув тариф

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг