2020-2021 ўқув йилига дарсликлар учун ижара тўлови миқдори белгиланди
Жамият
−
24 Сентябрь 2020
13699Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтарига ягона ижара тўлови - 2200 сўм миқдорида жорий қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланди.
2020-2021 ўқув йилига таълим олиб борилаётган тиллар кесимида дарслик тўплами учун ижара тўлови миқдорлари қуйидаги ҳаволада:
Дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати 10 октябргача узайтирилди. Ёки ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўлови муддатини узайтириш ҳам мумкин. Бунда мазкур тўловнинг 50 фоизи 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўланади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.
LiveБарчаси