2019 йилнинг I чорагида бюджетдан асоссиз ишлатилган пул миқдори аниқланди
Жамият
−
11 Апрель 2019
8502Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I чорагида ўтказилган назорат тадбирлари ҳақида маъулмот берди.
Қайд этилишича, I чорак давомида Иш режаси, Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 1 993 та назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 70,2 млрд сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланди. Шуни таъкидлаш жоизки, 2019 йилнинг 1-чорагида назорат тадбирлари самарадорлиги 2018 йил мос даврига нисбатан самарадорлик 2 мартага ортган (2018 йил 1-чоракда 30 млрд сўм бўлган).
Назорат тадбирларининг асосий қисми (68,1 фоиз) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида аниқланган 23,4 млрд сўм бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади, мақсадсиз ва асоссиз харажатлардан 19 млрд сўми (81,2 фоиз) ни (2018 йилда 67,4 фоизни ташкил этган) бюджетга тикланиши таъминланган.
LiveБарчаси