2019 йилда истеъмол бозоридаги инфляция неча фоиз бўлгани очиқланди

Жамият

image

2019 йилнинг декабрида истеъмол нархлари даражасининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан дарак бермоқда.

2018 йилнинг декабрида товарлар ва хизматлари ой давомида ўртача 2,1 фоизга кўтарилган.

Қайд этилишича, 2019 йил январь-декабрь ойларида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нахлари 15,2 фоизга қимматлашди. Ўз навбатида 2018 йи давомида истеъмол секторидаги нарх ва тарифларнинг ўртача ўсиш суръати 14,3 фоизни ташкил этган.

Ўртача ойлик нарх индекслари ўсиш суръатининг1 ҳисобланиш тартибига кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойлари давомидаги истеъмол нархлари индекси 1,2 фоизни ташкил этган. Шундай қилиб, декабрь ойи давомида умумий истеъмол нархлари индекси 2019 йилнинг январь-декабрь ойларидаги ўртача ойлик ўсиш суръати кўрсаткичидан 0,5 даражага юқори бўлди.

2019 йил давомидаги нархларнинг энг юқори ўсиши ва пасайиши август (ўсиш сураъти 2,9 фоиз) ҳамда июнь (пасайиш даражаси 0,5 фоиз) ойларига тўғри келди. Шундай қилиб, жорий йилнинг декабрь ойидаги истеъмол нархлари индекси ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-декабрь ойидаги максимал кўрсаткичдан 1,2 даражага паст, минимал натижадан 2,2 даражага юқори бўлди.

2019 ва 2018 йилларнинг ўн икки ойи давомидаги қисқа муддатли ойлик умумий истеъмол нархлари индекси таққослаш натижаларига кўра, кўрсаткичлар орасидаги максимал чекиниш яна август ойига тўғри келади (2019 йилдаги 102,9 фоизга қарши 2018 йилдаги 100,3 фоиз). Декабрь ойидаги фарқ эса 0,4 даражани ташкил этган (2019 йил декабрдаги 101,7 фоизга қарши 2018 йил декабрь ойидаги 102,1 фоиз).


Мақола муаллифи

Теглар

инфляция

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг