2000 йилдан бери трансферлардан энг кўп даромад топган клублар эълон қилинди

Спорт

image

Туриннинг (Италия) “Ювентус” клуби 2000 йилдан бери футболчилар сотувидан энг кўп даромад қилган жамоа деб топилди. Яъни, туринликлар аср бошидан буён футболчиларини трансфер қилиш орқали 1,579 миллиард евро ишлаган. Бу ҳақдаги рейтингни Германиянинг “Тransfermarkt” портали эълон қилди.

Ҳайратланарли жиҳати шундаки, кучли учликдан Португалиянинг икки клуби ўрин эгаллаган. “Бенфика” иккинчи поғонадан жой олган бўлса, “Порту” учинчи ўринда қайд этилган.

Мадриднинг “Реал” клуби 1,345 миллиард евролик трансфер даромади билан бешинчи ўрин банд этиб турибди. “Лос бланкос”нинг асосий рақиби “Барселона”га ушбу рейтингнинг саккизинчи поғонаси насиб қилган.

2000 йилдан бери футболчилар сотувидан энг кўп даромад кўрган 15 та клуб билан танишинг: 

1. “Ювентус” – 1,579 миллиард евро;

2. “Бенфика” – 1,408 миллиард евро;

3. “Порту” – 1,355 миллиард евро;

4. “Челси” – 1,350 миллиард евро;

5. “Реал Мадрид” – 1,345 миллиард евро;

6. “Монако” – 1,343 миллиард евро;

7. “Интер” – 1,334 миллиард евро;

8. “Барселона” – 1,318 миллиард евро;

9. “Атлетико” – 1,257 миллиард евро;

10. “Рома” – 1,137 миллиард евро;

11. “Ливерпуль” – 1,110 миллиард евро;

12. “Боруссия” Дортмунд – 1036 миллиард евро;

13. “Аякс” – 1,004 миллиард евро;

14. “Севилья” – 975 миллион евро;

15. “Лион” – 963 миллион евро.

Аввалроқ, Англиянинг “Goal” нашри томонидан футбол тарихидаги энг қиммат харидлар маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Ювентус” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг