20 ёшли экофаол Грета Тунберг докторлик унвони олди
Бу қизиқ
−
21 Март 2023 6754 1 дақиқа
Швециялик машҳур экофаол 20 ёшли Грета Тунберг Финландия Президенти Саули Ниинистё ва дунёнинг бошқа 28 арбоби билан бир қаторда Хельсинки университетида фахрий доктор унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда университет маъмурияти хабар берган.
Маълум қилинишича, Тунберг илоҳиёт факультетининг фахрий доктори унвонини олган.
Университет профессори Мартти Ниссиненнинг тушунтиришича, факультет аъзолари инсон ҳуқуқлари ва ер юзи ҳолати тўғрисида ўз қарашларини кенгайтиришни хоҳлашган.
"Гретани фахрий доктор сифатида танлаш эвазига биз у каби жасур бўлишни хоҳлаётганимизни билдиряпмиз", дейди Ниссинен.
Президент Ниинистё эса фалсафа факультетининг фахрий доктори унвонини олган. Анъанага кўра, университетнинг битирув маросимларида фахрий докторлик унвонлари топширилади.
Хельсинки университети 40 000 дан ортиқ талабалар ва ходимлардан иборат халқаро ҳамжамият ҳисобланади. Университет 1640 йилда ташкил топган. Жорий йилда дунёнинг турли бурчакларидан жами 30 нафар эътиборга лойиқ инсонлар университетнинг фахрий доктори унвонига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Грета Тунберг Германиянинг Луцерат қишлоғи бузилишига қарши норозилик намойиши пайтида полиция томонидан ҳибсга олинган эди.
Жавоҳир Қадамов
Live
Барчаси