2 яшар қизнинг ўлимига сабабчи бўлган собиқ ИИБ ходими қўлга олинди
Жамият
−
25 Август 2020
11008Кеча, 24 август куни Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими 36 ёшли Тохирхўжа А. Cobalt русумли автомобилида пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборгани, натижада қизалоқ шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ва ОАВ орқали ЙҲХБ собиқ ходими маст ҳолатда Юнусобод туманида она-болани автомашинада уриб ЙТҲ содир қилганлиги тўғрисида ахборот берилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 24 август куни Т.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, вояга етмаган пиёда 2 ёшли Т.Ч., шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этгани боис жиноят иши ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)га қайта малакаланган.
Ҳозирда ҳайдовчи Т.А., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.