2 ўлим, 274 нафар янги бемор: Ўзбекистонда пандемиянинг энг оғир куни

Жамият

image

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистонда 274 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 244 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида) аниқланган.

Кун давомида тиббиёт муассасаларида 167 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 115 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар) соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 8222 нафар бемордан 5496 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кун давомида икки киши вафот этди. Уларнинг бири Бухорода, иккинчиси Жиззахда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2702 нафар бемордан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 40 293 нафар, стационар карантинда эса 23 485 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

690

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг