2 кунда 10 киши ис газидан заҳарланди, 2 нафари ҳалок бўлди
Жамият
−
11 Ноябрь 2019 3880 1 дақиқа
9-10 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти ва Нукус шаҳрида ис газидан заҳарланиш юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
9 ноябрь куни соат 07:30 ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзандлари ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндошлари яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар.
Шунингдек, 10 ноябрь куни соат 13:00 ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозини ўчоғига уланган табий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.
Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар тешкирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март