2,5 г ерни фуқарога расмийлаштириб бериш учун 27 минг доллардан ортиқ пора олган фирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Навоийда иссиқхона қуриш учун ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 27 800 АҚШ доллари ва 165 млн сўмни олган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департамент ва ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор рейдда Навоий вилоятида яшовчи Ш.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Д.С.га Кармана тумани “Хазора” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ё.А.” МЧЖнинг 2,5 гектар ер майдонини иссиқхона қуриш учун юқори лавозимда ишловчи таниши орқали унинг номига гўёки расмийлаштириб бериш эвазига 27 800 АҚШ доллари ва 165 млн сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижонда сохта банк ходими   юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб,  фуқародан ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган пайтида қўлга олинган эди

Хабибуллохон Қодирхонов.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Навоий ДХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг