16 ёшли доғистонлик футболчи фаолиятини МЮда давом эттиради
Спорт
−
11 Июль
4162“Манчестер Юнайтед” ёшлар жамоаси вингери Амир Ибрагимов “манкунианликлар”нинг асосий жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мен ушбу формани кийганимдан, бу клуб тарихи билан боғланганимдан фахрланаман”, дейди Ибрагимов.
16 ёшли Амир Доғистонда туғилган, аммо узоқ вақтдан бери Англияда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаб келмоқда. 2023 йилнинг февралида Амир Англия U-15 терма жамоасида Бельгия билан ўртоқлик учрашувида (3:2) дебют қилди ва 60 дақиқани майдонда ўтказди.
Англия U-18 чемпионатининг 2023/2024 йилги мавсумида россиялик футболчи барча турнирларда учта ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
LiveБарчаси