15 ёшли қизга уйланган 28 ёшли эркакка жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь 40931 2 дақиқа
Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида вояга етмаган 15 ёшли қиз турмушга берилгани ҳақида хабар қилинган эди. Моддий манфаат эвазига қиз ва йигитга никоҳ ўқиган шахсга ҳамда қизга уйланган 28 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 8 июль куни Денов туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган аёл М.Р. вояга етмаган набираси 2009 йилда туғилган А.Р.ни мазкур туманда яшовчи, 1997 йилда туғилган М.Р.га турмушга бериш маросимини ташкил қилган. А.Р. вояга етмагани сабабли М.Р. билан никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган бўлса-да, 1950 йилда туғилган фуқаро И.М моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни фуқаро И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 125-1-моддаси (никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш), фуқаро М.Р.га нисбатан эса Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
“Болалар омбудсмани вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳар қандай эрта никоҳ ҳолатларини қоралайди ва бундай ҳолат бола ҳуқуқларини жиддий бузилиши ҳисобланиши ҳамда қонунда белгиланган тегишли маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида эслатади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Оила кодексининг 15-моддасига мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Ушбу ёшга етмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундай ҳолатга йўл қўйган ота-она ёки воситачиларга нисбатан катта миқдорда жарима қўлланилиши мумкин, такрорланса ёки оғир оқибатларга олиб келса, жиноий жавобгарликка тортилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар томонидан ҳамкорликда текширув ўтказилиб, вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилган.
Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими ўтказилган. Ушбу ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган. Айни дамда А.Р. Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олмоқда ҳамда унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь