15 августгача фаолияти тўхтатилган субъектлар рўйхати билан танишинг

Local

image

Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун, 26 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори карантин чоралари 15 августгача узайтирилди

Мазкур қарор билан қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

•    парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар; 

•    буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; 

•    спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

•    умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

•    мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар; 

•    санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

•    сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

•    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).


Rate Count

1770

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic