143 минг картадан бино қурган ўсмир Гиннесга кирди

Бу қизиқ

image

Ҳиндистонлик 15 ёшли ўсмир дунёдаги энг катта карталардан ясалган иншоотнинг муаллифига айланди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “Мир24” нашри хабар берди. 

У ўз она шаҳри – Калькуттада жойлашган бир нечта машҳур биноларнинг макетини ясади. Жумладан, у Ёзувчилар уйи, Шаҳид Минор, Солт-Лейк стадиони ва Авлиё Павел соборини қурди. Бунинг учун унга 143 минг карта керак бўлди. Энг аҳамиятлиси у биронта картани бирлаштириш учун елимдан фойдаланмаган. 

Йигитнинг исми – Арнав Даг. У ясаган карталар мажмуасининг узунлиги 12,21 метр, кенглиги 5,08 метр ва баландлиги эса 3,47 метрни ташкил этади. Арнав ушбу ижод маҳсулини якунлаш учун 41 кун сарфлади. Бу орада у мактабга ҳам боришга улгурган. 

Йигитнинг сўзларига кўра, у ўз ишига муносиб жой топишда қийналган. Шунингдек, жараён ҳам осон кечмаган. Шаҳид Минор бутунлай, Авлиё Павел собори эса қисман қулаб тушган.

Ўсмир ўйин карталаридан ясалган энг катта мажмуани қургани учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Маълумот учун, аввалги рекорд америкалик Браян Бергга тегишли эди. У учта Макао меҳмонхонасининг макетини қурган. Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтига кўра, уларнинг узунлиги – 10,39 метр, кенглиги – 3,54 метр, баландлиги эса 2,88 метрни ташкил қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чили пойтахти Сантягода жорий йилнинг 27 май куни уч мингдан ортиқ одам велосипед шаклини ясаб, Гиннес рекордлар китобига кирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гиннес бино карта макет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг