11 яшар қиз қўлида планшет портлаши оқибатида ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11 Август 2023
12410Украинанинг Харьков вилоятида 11 ёшли қиз қўлида планшет портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти полициясига таяниб, РБК-Украина хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 август куни соат 01:05 лар атрофида полицияга Богодуховск туманида 11 ёшли қиз вафот этгани ҳақида хабар берилган. Унга асосан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи дарҳол манзилга етиб борган.
Аниқлик киритилишича, Павливка қишлоғида содир бўлган мазкур воқеага электр токига уланган планшетнинг портлаб кетгани сабаб бўлган.
“Дастлаб, қиз заряд олаётган планшетни ўйнаётган вақтда электр токи уриши оқибатида ҳалокатли жароҳат олган, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай гаджет унинг қўлида портлаб кетган”, дейилади хабарда.
Юқоридаги бахтсиз ҳодиса фонида мамлакат полицияси фуқароларни заряд олаётган телефонлар ёки бошқа қурилмалардан фойдаланмасликка чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь