11 яшар бола онаси устидан Болалар Омбудсманига шикоят қилди
Жамият
−
23 Июнь 2023
19539Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусованинг шахсий қабулига 11 ёшли бола Н.Р. бувиси билан бирга келиб, онаси билан яшайдиган уйдан бувисиникига қочиб кетгани, опаси, акаси ва синглиси онаси билан қолганини ҳамда отаси вафот этганини маълум қилган.
Онаси томонидан уч марта руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган мурожаатчи боланинг сўзларига кўра, бир куни онаси билан карта ўйнаганида карта тушиб кетгани учун онаси пичоқ билан кўкрак қафасига урган, танасида пичоқ изи чандиқ бўлиб қолган.
Шунингдек, 11 ёшли болакай мактабга бора олмаслиги, ўқишни билмаслиги, бувиси билан яшашни ҳоҳлашини, онаси доимий равишда ароқ ичишини унга яхши муносабатда бўлмаслигини айтган.
Мазкур мурожаат юзасидвн жорий йилнинг 16 июнь куни ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ва бошқалар боланинг онаси Ф.Р.нинг хонадонига борган. Ф.Р. ўзини одобсизларча тутиб, хонадон эшигини очмасдан, барчани ҳақоратлаб, кетишларини талаб қилган.
Ҳолат юзасидан тезкорлик билан ҳамкор ташкилотлар, жумладан, ички ишлар органлари ходимлари билан ишлар олиб борилган. Шу куни Ф.Р.нинг спиртли ичимликлар таъсирида бўлгани ва бу ҳолат кўпдан бери давом этиб келаётгани, уйининг санитария ҳолати қониқарли эмаслиги ва қарамоғида бўлган болалари ғамхўрликсиз ва қаровсиз қолгани аниқланган.
Ф.Р. даволаниш учун тиббий муассасага жойлаштирилган. Болалар онаси даволаниб, оиласига қайтгунча Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь