11 нафар Президент хизматида бўлган Уилсон Жерман коронавирусдан вафот этди
Олам
−
22 Май 2020
8085АҚШнинг 11 нафар Президентида хизмат қилган Оқ уй хизматчиси Уилсон Рузвельт Жерман коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.
У Оқ уйда 1957 йилдан бери ишлаб келаётган эди. Рузвельт Жерман илк бор америкалик Президент Дуайт Эйзенхауэрга тозаловчи бўлиб ишга кирган эди.
У Президент Барак Обама даврида нафақага чиққанди.
"У АҚШдаги биринчи оилаларнинг аъзолари Оқ уйда ўзларини худдий ўз уйларидагидек ҳис қилишлари учун барча ишни қилди. Жумладан, бизнинг оиламизга ҳам", деб ёзди АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Twitter’да.
Шунингдек, Клинтон собиқ хизматчининг вафотидан афсусда эканлигини билдирди.
LiveБарчаси