11,4 гектар ерни 550 000 долларга сотаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 11,4 гектар ер майдонини 550 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Аниқланишича, фуқаролар К.Б. ва Э.К. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Ғазалкент” ҚФЙ ҳудудидан К.Б.га узоқ муддатга вақтинча фойдаланиш учун ажратилган жами 11,4 гектар боғдорчилик ер майдонини бошқа бир фуқаро Д.А.га фирибгарлик йўли билан 550 000 АҚШ долларига сотишга келишган. Улар гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ҳам ваъда қилган.

Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улар бу хизматлари эвазига олдиндан 50 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура ер

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг