102 миллион сайёҳ: Франция глобал магнитга айланди

Олам

image

Вашингтон ва Париж ўртасидаги кескин сиёсий муносабатларга қарамай, 2025 йилда 5 миллиондан ортиқ америкалик Францияга сафар қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 17 фоиз ўсиш дегани. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Франция Туризм вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат 2025 йилда жами 102 миллион хорижий сайёҳни қарши олган – бу рекорд кўрсаткич. Париж Олимпиадаси ўтган 2024 йилда ҳам 100 миллионлик марра забт этилган.

Қизиғи шундаки, ўсиш доллар евро нисбати америкаликлар учун зиёнга ишлаётган шароитда рўй берган — 2025 йилда доллар еврога нисбатан 10 фоиздан кўпроқ қадрсизланган. Шунга қарамай, сайёҳлар харажатни ҳам оширган: 77,5 миллиард евро — 9 фоизлик ўсиш. Айниқса, юқори тоифали меҳмонхоналарга талаб ортиши кузатилган.

Бу тенденция АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Европа Иттифоқи билан савдо можаролари, Гренландия борасидаги баҳслар ва Украина уруши атрофидаги зиддиятларига қарамай содир бўлган. Демак, сиёсий тортишувлар туристик қизиқишни тўсиб қўя олмаган. Бироқ келаси йил динамика ўзгариши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Трамп сайёҳ Вашингтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг