101 ёшли аёл коронавирус билан курашда ғолиб келди
Олам
−
01 Апрель 2020
6936Нидерландияда коронавирусга чалинган 101 ёшли аёл ундан тузалди. У мамлакатнинг Жанубий Голландия провинциясидаги шифохонада даволанаётган эди. Бу ҳақда маҳаллий “NL Times” нашри хабар бермоқда.
“У жасур аёл. У соғайишга ижтимоий қоидаларга амал қилиш орқали эришди. Буни кўриш қандай ёқимли”, деди шифохона пульмонологи.
Унинг қўшимча қилишича, шифокорлар аёлнинг тузалиб кетганини эшитиб, жуда хурсанд бўлишган.
Кеча, 31 март куни Нидерландия Бош вазири Марк Рютте коронавирусга қарши кураш доирасида мамлакатда жорий этилган чекловлар 28 апрелга қадар узайтирилишини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Нидерландияда коронавирусга 12 595 нафар одам чалинди. 250 бемор шифо топган бўлса, 1039 киши вафот этди.
LiveБарчаси