100 га яқин одамни 1,6 млрдга “ухлатган” МЧЖ фош қилинди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида 100 га яқин одамни 15 фоизлик автокредит бериш билан алдаб, 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг октябрь ойидан 2021 йилнинг апрель ойига қадар Ш.C. ўзининг 4 нафар шериги билан “LID CAR” номли МЧЖ ташкил этиб, Telegram ижтимоий тармоғидаги “AVTO CREDIT “LID CAR” OFFICIAL” номли канал орқали “3 йил муддатга 15 фоизлик кредит” асосида 90 кун ичида автомашина олиб бериши ҳақида ёлғон ахборот тарқатиб, фуқароларни алдаб, уларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган.

Мазкур уюшган гуруҳ дастлаб фаолиятини Тошкент шаҳрида, сўнг Қашқадарё ва Андижон вилоятларида олиб бориб, 100 нафарга яқин фуқароларнинг жами 1,6 млрд. сўм пулларини ноқонуний равишда қўлга киритган.

Уюшган гуруҳнинг жиноий фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, уюшган жиноий гуруҳ ташкилотчиси, 1990 й.т. Ш.С. терговдан бўйин товлаб, жавобгарликдан қутилиш мақсадида яширингани сабабли халқаро қидирувга берилган.

Жорий йил 8 июнь куни ИИВ Киберхавфсизлик маркази томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён қидирувда бўлган Ш.С. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида хонадонларда яшириниб келаётгани аниқланиб, қўлга олинган ва тергов органига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик

Баҳолаганлар

511

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг