10 трлн сўм ажратилган жамғарма маблағлари нималарга сарфланяпти?

Жамият

image

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан бугунгача 1,884 трлн сўм сарфланган. Бу ҳақда Молия вазрлиги маълумот берди.

Аввал эълон қилинган жамғарма ҳисобига кирим қарийб икки бараварга кўпайган 1,596 трлн сўмдан дан 3,5 трлн сўмга етган. Харажатлар эса 756 млрд сўмдан 1,130 трлн сўмгача ўсган.

Энергетика соҳаси 

Шу вақтача энг кўп маблағ энергетика соҳаси барқарорлигини таъминлаш учун сарфланган – жами 901 млрд сўм. Ушбу маблағнинг 500 млрд сўми “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарига ва қолган 401 млрд сўм эса Ўзбекнефтгаз АЖга субсидия сифатида ажратилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Жамғарма Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигигига 425 млрд сўм ўтказган. Ушбу суммадан 270 млрд сўм тест тизимлари, реактивлар ва ҳимоя воситаларини сотиб олиш учун сарфланган. Ҳудудий марказларга 131 млрд сўм йўналтирилган. 72 млрд сўм фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена товарлари ва бошқа ҳаражатларга, 18 млрд сўм жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига, 8 млрд сўм эпидемиологик ҳолат билан курашиш бўйича тадбирларга сарфланган.

Карантин тадбирлари ва коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга қўшимча рағбатлантириш учун 10 млрд сўм сарфланган. Яна кўшимча 3 млрд сўмга тенг маблағ карантинга олинган фуқароларни дори-дармонлар билан таъминлашга йўналтирилган.

Шифохоналарни қуриш ва жиҳозлаш

Жами 411 млрд сўм шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун сарфланган. Ушбу маблағнинг 286 млрд сўми 10 минг ўринли махсус шифохоналар қуриш учун, 111 млрд сўм 20 минг ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасини қуриш учун, 10 млрд сўм диагностика лабораторияси мажмуасининг реконструкциясига, 4 млрд сўм тиббий жиҳоз ва инвентарлар, дори-дармон, дезинфекция ишлари ва тиббий буюмлар учун сарфланган.

Ижтимоий соҳа

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ижтимоий соҳага жами 147 млрд сўм йўналтирилган. Бунда, 60 млрд сўм кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун Касаба уюшмалари Федерациясига; 50 млрд сўм банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш учун Жамоат ишлари жамғармасига; 26 млрд сўм ижтимоий нафақаларга, 11 млрд сўм “Тошкент метроолитени” ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимларига иш ҳақи тўлаш учун ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тузилди ва жамғармага 10 трлн сўм миқдорида маблағ ажратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз жамғарма

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг