10 млн йиллик тимсоҳ скелети топилди

Бу қизиқ

image

Перудаги палеонтологлар тахминан 10 миллион йил аввал ўлган тимсоҳнинг тўлиқ скелетини тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтган халқаро палеонтология конгресси ташкилотчиси – Геология, кончилик ва металлургия институти хабар берди.

Маълумотларга кўра, судралиб юрувчининг қазилмаси 2023 йилнинг охирида Перу жанубида жойлашган Икадаги Окукахе чўлида топилган. Тимсоҳ қолдиқлари минтақавий геология идораси ёрдамида палеонтолог Марио Урбина раҳбарлигида қазиб олинган.

Унинг узунлиги 3 метрга яқин бўлган, бу эса Piscogavialis тимсоҳ тури учун кичик, шунинг учун тадқиқотчилар бу балоғатга етмаган тимсоҳ, деган хулосага келган. Олимлар скелетнинг тўлиқ сақланиб қолганини маълум қилган. Тахминларга кўра, ҳайвоннинг узун тумшуғи бўлган ва у балиқлар билан озиқланган, бу уни замонавий тимсоҳлар ва аллигаторлардан ажратиб туради. Топилган судралиб юрувчининг энг яқин қариндоши Гавиали тимсоҳи ҳисобланади.

Ноодатий топилма жорий йилнинг декабрь ойида Перу Геологик кон-металлургия институтида кўргазмага қўйилади. Барча кўнгиллилар тимсоҳ скелетини кўришга бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонлик олимлар Мюнхендаги Палеонтология музейи олимлари билан биргаликда Тошкўмир шаҳри яқинидаги тоғли чўл ҳудудида йиртқич теропод динозаврларининг қолдиқларини топишганди. Бу Қирғизистон ҳудудидан топилган биринчи теропод динозаврига айланганди. Қолдиқлар тахминан 165 миллион йил аввал Ўрта юра даврида ҳосил бўлган Балбансой қатламлари чўкиндиларида (форма жинс қатламлари тўплами) топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Перу палеонтологлар тимсоҳ скелети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг