10 метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик цирк устасининг соғлиғи тикланмоқда
Олам
−
13 Апрель 2020
7295Жорий йилнинг 3 январь куни Амстердамнинг "Карре" театрида ўзбекистонлик акробатлар, Кристина Воробьева ва Рустэм Османов, 10 метр баландликдан йиқилиб тушганди. Оқибатда Кристина Воробьева жиддий жароҳат олгани маълум қилинган.
Хабар берилишича, Воробьеванинг аҳволи яхшиланиб бормоқда. Ҳатто у икки йилдан сўнг юра олади. Унинг физиотерапевти Мирейл Понтнинг маълум қилишича, цирк устаси апрель ойининг охирида оёққа туриши мумкин.
"У апрель ойи охирида қўлтиқтаёқ билан юриши мумкин. Унинг реабилитацияси жуда қизғин кечди. Шифохонага келганда ҳеч нарса қила олмасди. Фақат оёқларини қимирлатиши мумкин эди", дейди Понт.
Шифокорнинг айтишича, Кристина охирги ойларда тузалиш учун бор имкониятини ишга солган. Унинг ёнида доим турмуш ўртоғи бўлган. Понтнинг маълум қилишича, унинг жуфти ёнидан деярли кетмаган.
"Кристина жароҳатдан қутулиш учун уч ой давомида Амстердамдаги реабилитацияда бўлди. Сўнгги бир неча ой ичида у тезроқ тикланиш учун барча имкониятларни ишга солди. Цирк устаси жуда кўп куч сарфлади. Турмуш ўртоғи доим ёнида эди. Рустэм унинг ёнидан кетмади", дейди Кристинанинг шифокори.
Мирейл Понтнинг таъкидлашича, у саҳнага қайтиши имконсиздек туюлмоқда. Лекин шифокор Кристинадан шижоат кутади.
"У дунё миқёсидаги машҳур акробат эди. Менга худди шу даражага қайтиши имконсиздек туюлмоқда. Аммо ким билсин, у бизни ҳайратга солиши мумкин", дейди Понт.
Аммо, физиотерапевтнинг сўзларига кўра, бу ҳақда ўйлашга ҳали жуда эрта.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь