10 ҳоким ишдан олинди, 28 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди
Жамият
−
17 Июль
39979Ўзбекистондаги 10 та шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари ишдан олинади, 28 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Билдирилишича, йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, Президент иқтисодиёт, молия ва камбағалликни қисқартириш комплексидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Фарғона вилояти мисолида жуда катта ресурслар ҳали ишга солинмагани таҳлил қилинди. Бундан буён туман ҳокимларининг ўз ҳудудида маҳсулотни кўпайтириш бўйича ҳисобдорлиги бўлиши белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳудудий ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича 10 та ҳисобдорлик кўрсаткичини белгилаш топширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь