1 сентябрдан пенсия ва нафақа пули 10 фоизга оширилади – Президент фармони

Жамият 8739
image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади. 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

•    пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм; 
•    ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм; 
•    болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
•    зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланмоқда. 

Бу 2,8 миллион кексалар, 687 минг ногиронлиги бўлган шахслар, 210 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотганларни пандемия даврида моддий қўллаб-қувватлаш имконини беради. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 330
Рейтинг: 3
Теглар
t
×