Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
5581Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябридан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими амалиётга жорий этилади.
Ушбу ходимларнинг малакасини ошириш марказларида Таълим технологиялари кафедраси ташкил этилади.
Қарор билан, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.
Низомга кўра, узлуксиз малака ошириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
• мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
• муқобил малака ошириш;
• таълим дастурлари асосида мазкур кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида бевосита ўқиш.
LiveБарчаси