1 октябрдан айрим товарлар импортида ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади
Local
−
13 September 2019 6805 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидаги товарлар импортида қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар бекор қилинади:
– асбест (тошпахта), кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси;
– соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ-мой хом ашёси, шакар хом ашёси;
– қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, материал ва технологик жиҳозлар.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August