1 млрд 100 млн сўмлик смартфонлар контрабандаси фош қилинди
Жамият
−
09 Август 2019
5884Наманган вилоятида нақд 1 млрд 100 млн сўмлик қўл телефонлари контрабандасининг олди олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Наманган шаҳрида фуқаро А.А.нинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги Cobalt ва Nexia-3 русумли автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва хеч қандай хужжатлари бўлмаган қўл телефонлари борлиги аниқланди.
“RED MI” ва “HUAWEI” бренди остидаги мазкур смартфонлар жами 867 дона бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий қиймати 1 млрд 100 млн 102 минг сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь