1 миллиард сўмдан зиёд бойликлар контрабандаси ушлаб қолинди

Жамият 4645
1_foto1_700

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Оҳангарон” туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган Isuzu, фуқаро К.Б. бошқарувидаги Lacetti ва фуқаро Д.С.га тегишли бўлган  Lacetti русумли автоуловлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Хабарга кўра, автомашиналар юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмлик жами 13 турдаги парфюмерия ва тиббиёт анжомлари яширилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 2.9
t
×