1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 майидан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг миқдори оширилиши айтилди. Ушбу хабарни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади. 

Бу жорий йилнинг 1 майидан базавий ҳисоблаш миқдори ортиши билан амалга оширилади. Сабаби жарималар базавий ҳисоблаш миқдори билан белгиланган.

Қуйида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг янги миқдорлари келтирилади:

  • Камар тақмаслик – 165 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари);
  • Техник кўрик, дориқути – 165 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари);
  • Ҳужжатсиз ҳайдаш – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
  • Суғуртасиз – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
  • Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш – 660 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари);
  • Нотўғри парковка – 660 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари);
  • Телефонда гаплашиш – 990 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари);
  • Давлат рақамисиз ҳаракатланиш – 1,65 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари);
  • Тезлик (+20 км/соат) – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
  • Тезлик (+20-40 км/соат) – 1,65 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари);
  • Тезлик (+40 км/соат) – 2,97 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари);
  • Қарама-қарши ҳайдаш – 3,3 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари);
  • Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 8 миллион 250 минг ёки 3 йилгача дисквалификация (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари).
  • Рухсатсиз тонировка – 8 млн 250 минг сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари) жарималар солинишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қоидабузарлик жарима йўл ҳаракати қоидалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг