1-курсларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди
Жамият
−
22 Сентябрь 2023
6047Олий таълим муассасаларининг 1-курсига тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ОТМга тўлов-контракт асосида қабул қилинган 1-босқич талабалари жорий йилнинг 15 октябрига қадар шартномада белгиланган тўловни амалга ошириши керак бўлади.
“Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, вазирлик иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15