1 июндан тонировка нархи тушадими?
Жамият
−
27 Май 2020
17855Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб тонировка нархи тушиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
“Автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича Ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз“, дейилади бошқарма хабарида.
Шунингдек, хабарда аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида автомобиль ойналарини тусини ўзгартириш бўйича қатъий нарх белгиланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15