1 июлдан қоидабузарлик акс этган видеога пул тўланади
Жамият
−
02 Июль 2019
6409Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрь куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди.
Мазкур қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан бошлаб видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар рағбатлантириш тартиби жорий қилинди.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (10 минг 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
Видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги видеолар уч иш куни ичида марказлаштирилган тизим (http://dyhxx.ejarima.uz) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.
Видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим.
“http://dyhxx.ejarima.uz сайти биринчи марта ишга туширилаётганлиги, синовдан ўтган аналоглари йўқлиги сабабли, синов даврида тизимда айрим техник камчилик ва хатоликлар келиб чиқиши ҳамда қисқа муддатли тўхталишлар бўлиши мумкин”, деб эслатди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.
LiveБарчаси