1 августдан жарималар ҳам ошади

Жамият

image

Аввалроқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм; базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланиши хабар қилинганди. Бу эса базавий ҳисоблаш миқдорига қараб ҳисоб-китоб қилинувчи жарималар нархида ҳам эндиликда кўтарилиш бўлишини англатади.

Масалан, йўл қоидаларининг бузилганлиги учун жарималар қуйидагича кўринишда бўлади:

  • Тақилмаган камар учун – 206 000 сўм;
  • Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами бўлмаганлик учун – 206 000 сўм;
  • Транспорт воситасини ҳужжатсиз ҳайдаганлик учун  – 412 000 сўм;
  • Транспорт воситасини суғуртасиз ҳайдаш – 412 000 сўм;
  • Светофорда қизил чироқдан ўтиш – 824 000 сўм;
  • Ноқонуний парковка қилганлик учун ҳам  – 824 000 сўм;
  • Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш – 2 млн 60 минг сўм;
  • Тезлик (+20 км/соат) – 412 000;
  • Тезлик (+20-40 км/соат) – 2 млн 60 минг минг сўм;
  • Тезлик (+40-60 км/соат) – 3 млн 708 минг сўм;
  • Тезлик (+60 км/соат) – 6 млн 180 минг сўм;
  • Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланганлик учун – 4 млн 120 минг сўм;
  • Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 10 млн 300 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
  • Рухсатсиз ранг берганлик – 10 млн 300 минг сўм
  • “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш учун эса  – 16 млн 480 000 сўм жарима тўланади.

Шунингдек, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, 412 мингдан 1 млн 236 минг сўмгача, жамоат жойларида сигарет чекканлик учун эса 137 минг сўм жаримага тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

жарималар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг