1 августдан карантин узайтириладими?

Жамият 40261
image

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мамлакатда 1 августдан кейин яна карантин муддати узайтириладими деган масалага тўхталиб ўтди.

“Президентимиз иқтисодиётимиз ишлаши керак, деган талабни ўртага қўйдилар. Албатта, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда. Бу жуда муҳим. Энди 1 августдан карантин муддати суриладими, деган саволга келсак, ушбу масалага мавжуд вазиятдан келиб чиқиб қайтилади”, деди Беҳзод Мусаев.

У шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини айбламасликка чақирди. Амалдор шифокорлар суткалаб махсус формада юрганини ва бир неча кунлаб оиласини кўрмаётганини таъкидлаб ўтди.

“Шунингдек, мен соғлиқни сақлаш тизимини айбламасликка чақираман. Мен ўзим коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган бир нечта шифохонада бўлдим. Шифокорлар кун бўйи мхсус кийим, кўзойнак, махсус ниқобда юрибди. Улар бир неча кун давомида оилаларини кўрмаяпти”, деди Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши сабабли жорий йилнинг 16 март куни жорий қилинган карантин муддати бир неча бор узайтирилди. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1858
Рейтинг: 3
t
×