1 августда 1500 га яқин абитуриент тестда иштирок этмади

Жамият 1551
image

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун 1 август куни ўтказилган тест синовларида иштирок этган абитуриентларнинг натижалари (тўплаган баллари) эълон қилинди.

1 август куни тест синовлари 66 та бинода икки сменада ўтказилди. Тест синовларида 71340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган. Бироқ тест синовларида 69870 нафари иштирок этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири ДТМ вакилига таяниб хабар берди.

1419 нафар абитуриент турли сабаблар билан имтиҳонда иштирок этмади. Турли қоидаларни бузгани учун 13 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида имтиҳондан четлаштирилди. 35 нафар абитуриент бинода қоидани бузгани учун тест синовидан четлаштирилди.

Саволлар варақалари 2-смена тест синовлари якунлангач, давлат фелдгерлик хизмати томонидан Давлат тест марказига етказилган. Тошкент шаҳрида эса 1-смена якунлангач, саволлар варақасини ДТМга етказиш бошланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3
t
×
×