Россияда коронавирусдан вафот этганлар 19 мингга яқинлашди

Олам

image

Россияда коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари яна ортиб бормоқда. Ўтган суткада 5 670 кишида коронавирус аниқланди. Ушбу хавфли вирусдан вафот этганлар 19 мингга яқинлашди Бу ҳақда тезкор штаб маълумотларида маълум қилинган.  

Ҳозиргача Россия Федерациясининг 84 минтақасида жами 1 миллион 79 519 кишида коронавирус инфекцияси касаллиги қайд этилган. 

Коронавирус пандемияси бошлангандан буён Россияда 18 917 киши ушбу вирусдан вафот этди.  Ўтган сутка давомида 132 та ўлим қайд этилди. Бу умумий беморлар сонининг 1,75 фоизига тўғри келмоқда. 

Айни вақтда умумий беморларнинг 890 114 нафари ёки 82,4 фоизи соғайган. Ўтган суткада ушбу вирусдан соғайганлар 5 809 кишини ташкил этмоқда. 

Россия коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар қаторида Россия тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан аввал АҚШ (6 миллион 788 147), Ҳиндистон (5 миллион 20 359), Бразилия (4 миллион 384 299) бормоқда. 

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 29 миллион 734 175 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 21 миллион 546 862 нафари ёки 72,4 фоизи соғайган. 939 289 киши ёки ушбу вирусга чалинганларнинг 3,1 фоизи вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг