Туни билан уч ҳудудда 112 киши коронавирусга чалинди

Жамият

image

Бугун, 7 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112 нафарга ошиб, 43 775 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

103 нафари Тошкент шаҳрида;

7 нафари Тошкент вилоятида;

2 нафари Фарғона вилоятида а аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 58 ёшли Ё.О. (аёл) ҳамда Жиззах шаҳрида яшаган 36 ёшли Д.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 41 277 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 148 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made