Коронавирусдан тузалган одам яна қайта юқтириб олиш хавфи борми?

Жамият

image

Коронавирусдан даволанган одам қайтадан COVID-19 касаллигига чалинмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

“Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи мавжуд эмас. Чунки вирусли касалликлар билан касаллангандан сўнг турғун орттирилган иммунитет пайдо бўлади ва одам танаси касалга қарши кураша олади. Аммо ўткир респиратор касалликлар турлари кўп ва бошқа турдаги вирусни юқтириб олиш мумкин”, деди Отабеков.

Бироқ, айнан COVID-19 касалидан тузалганларга яна коронавирус хавф солмайди. Ҳатто орадан бир неча йил ўтгандан кейин ҳам организм касални осон енга олади.

Маълумот учун, 20 июль соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда 16 966 кишида коронавирус аниқланган. Расмий маълумотларга кўра, уларнинг 88 нафари вафот этган ва 9 279 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

703

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг