ССВ коронавирус оғир кечаётган бемор видеосини эълон қилди

Жамият 10217

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ўта оғир кечаётган беморнинг видеосини улашди. 

Қайд этилишича, ушбу бемор Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда. 

“Унда коронавирус инфекцияси ўта оғир кечмоқда. Аҳволи оғирлашгани боис, шифокорлар томонидан сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, тезкор реанимацион тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Мазкур видоелавҳадаги жараён барчамиз учун аччиқ сабоқ бўлиши керак. Эртага ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳам коронавирусга чалиниб, шу аҳволга тушмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди”, дейилади ССВ изоҳида. 

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда COVID-19 аниқланганлар 10143 нафарни ташкил этмоқда.

Шундан 6584 нафари соғайган бўлса, ўлим кўрсаткичи 35 нафарга етди. Даволанаётган беморлар 3524 нафар бўлиб, шундан 285 нафари ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кечмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 256
Рейтинг: 3
t
×