Тўқаев Қозоғистонда пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланишига тайёргарлик кўришни буюрди
Олам
−
30 Июнь 2020
7388Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев аҳолини коронавирус инфекцияси ҳақида хабардор қилишда мамлакатда оммавий ахборот воситалари етарли даражада фаолият кўрсатмаётгани, шу боис касаллик тарқалиши юқори даражада қайд этилаётгани, идоралараро комиссия зарур оператив ва қатъий мувофиқлаштириш, мониторинг ва назоратни тўлиқ таъминлай олмагинини қаттиқ танқид қилди. Бу ҳақда у кеча, 29 июнь ўтказган йиғилишида гапирган.
Президент лаборатория тадқиқотларининг самарадорлигини ошириш, реактивлар ва сарфланадиган материалларни узлуксиз етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, лабораториялари сони ва ҳажмини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
“Фуқаролар лабораториялар олдидаги улкан навбатлар, уларда санитария меъёрларига риоя қилмаслик тўғрисида ҳақли равишда шикоят қилмоқдалар. Буларнинг барчаси тўғридан-тўғри инфекция хавфини ўз ичига олади. Юқумли касалликлар ўчоқларида, айниқса, қишлоқ жойларда ишлаш учун мобил лабораторияларни жойлаштириш ва мобил хизматларни янада ривожлантириш учун маблағ ажратиш жуда муҳимдир”, дейди Қозоғистон раҳбари.
Давлат раҳбари фуқароларни зарур даволаш воситалари ва дори-дармонлар билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун Ҳукуматга ва вилоят ҳокимларига барча молиявий ва инфратузилма ресурсларини сафарбар этиш топширилди.
“Июль ойининг охирига қадар пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланишини ҳисобга олган ҳолда юқумли касалликка чалинган бемор учун ётоқларни 50 фоизга кўпайтиришни буюраман. Бунинг учун ҳудудларнинг барча имкониятлари сафарбар этилиши керак. Бу ўз ичига нафақат давлат, балки нодавлат тиббиёт муассасаларини ҳам олади”, дейди Тўқаев.
Президент сўзида давом этаркан, Ҳукумат олдига дори-дармон муаммосини 5 кун ичида ечиш масаласини қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Тўқаев ушбу йиғилишда мамлакатда март ва май ойларида бўлгани каби икки кунлик кучайтирилган карантин чекловларини жорий қилишни буюрган.
LiveБарчаси