Яна 29 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
Жамият
−
13 Июнь 2020
10709Бугун, 13 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 нафарга ошиб, 4966 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) 6 нафари Сирдарё вилоятида хориждан Ўзбекистонга чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 3874 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1073 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь