Ўзбекистонда сўнгги 11 соатда коронавирус юқтирганлар кўпаймади
Жамият
−
05 Май 2020
113172020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қиляпти. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатида қаторасига сўнгги 14 кун давомида COVID-19 инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 1405 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси