Ўзбекистонда коронавирус беморлари кун исигани учун камайяптими?

Жамият

image

Бир неча кундирки, Ўзбекистонда кун давомида коронавирусни янги юқтирган беморлар сони ундан соғаяётганлар сонидан кам бўляпти. Бундай тенденция профилактика ишлари самарасими ёки ҳаво исий бошлагани учун вирус ҳам чекина бошладими?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бу саволга жавоб берди.

“АҚШ Миллий хавфсизлик вазирининг илмий ишлар бўйича ўринбосари икки ярим ой давомида олиб борган тадқиқотларига кўра, юқори ҳарорат, намлик ва қуёш нури коронавирусларга салбий таъсир қилар экан.

Агар ташқаридаги ҳаво ҳарорати 23-24 даража, намлик эса 20 фоиз бўлса, нарсалар юзасидаги 50 фоиз вируслар ўлиши учун 18 соат вақт керак бўлар экан. Агар ўша ҳароратда намлик 80 фоизгача кўтарилган бўлса, 50 фоиз вируслар ўлиши учун 6 соат вақт керак бўларкан. Агар ўша намликда ҳарорат +30 даража бўлса, коронавирус 1 соатда, мабодо у ерга қуёш нури тушиб турса — 1,5 минутда нобуд бўларкан.

Даволашдаги 49,4 фоиз самарадорликни зинҳор инкор қилиб бўлмайди. Бундай кўрсаткич ҳатто ривожланган давлатларда ҳам йўқ”, деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2017 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 1096 нафари соғайган ва 9 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made